"Тақиқланган сайтга кирганингиз учун жарима тўлайсиз": ИИБ фирибгарлардан огоҳлантирди

"Тақиқланган сайтга кирганингиз учун жарима тўлайсиз": ИИБ фирибгарлардан огоҳлантирди

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ИИВ кибер жиноятларга қарши курашиш бўлими номидан фуқароларга «турли хил тақиқланган материалларни тарқатувчи элементлар, шу жумладан зўравонлик, шафқатсизлик тарғиб этувчи, порнографияни ўз ичига олган» ва ҳ.к.лар билан курашиш учун банк картасига 240 минг сўм миқдорида пул ўтказиш зарурлигини айтишади.

"Ҳурматли фуқаролар! Ушбу турдаги хабарларга танқидий муносабатда бўлишингизни илтимос қиламиз. Ички ишлар органлари фуқаролардан ҳеч қандай ҳисоб рақамига пул ўтказмаларини амалга оширишни сўрашмайди! Биз буни расмий равишда эълон қиламиз.

Агар сизга шундай мазмундаги хабарнома келса, илтимос, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига хабар беринг.

Бу сизнинг кибержиноятчиликка қарши курашга қўшган улкан ҳиссангиз бўлади", дея баёнот берди бу борада ИИВ Ахборот хизмати.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!