Танзила Норбоева: қаерда никоҳдан ўтишни танлаш - фуқароларнинг ҳуқуқи

Танзила Норбоева: қаерда никоҳдан ўтишни танлаш - фуқароларнинг ҳуқуқи

Олий Мажлис Сенати томонидан «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор тасдиқланди.

Қарор муҳокамаси давомида муҳокама иштирокчилари томонидан берилган «Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш маросимини тўйхонанинг ўзида ташкиллаштиришни белгилаб қўйиш кортеж билан боғлиқ муаммоли ҳолатларнинг олдини олмайдими?», деган саволга Сенат раиси Танзила Норбоева жавоб берди.

«Биз бу вариантни, яъни тўй маросими ўтказиладиган жойда ҳамманинг иштирокида никоҳни қайд этишни ҳам ўйлаб кўрдик. Лекин кимдир ФҲДЁ идорасига бориб, кимдир тўйхонанинг ўзида никоҳдан ўтишни хоҳлайди. Қай бирини танлаш эса одамларнинг ҳуқуқи», таъкидлади у.

Бундан ташқари, муҳокама давомида Сенатнинг Мудофаа қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев фарзандлар томонидан бериладиган эҳсон ошини ўтказиш тартибини сақлаб қолишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!