Танзила Норбоева Матвиенкодан Россиядаги ўзбекларга амалий ёрдам беришни сўради

Танзила Норбоева Матвиенкодан Россиядаги ўзбекларга амалий ёрдам беришни сўради

8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллади.

Россия Федерациясида ҳозирги мураккаб шароитда ишсиз, маблағсиз қолган фуқароларимиздан карантин тугагунча ва меҳнат бозори тўлиқ тиклангунига қадар патентни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг тўлаш муддатини кечиктириш имкониятини кўриб чиқиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!