Танзаниядаги қорилар мусобақасига 60 минг киши йиғилди

Танзаниядаги қорилар мусобақасига 60 минг киши йиғилди

Танзания пойтахти Доруассаломдаги футбол стадионда бўлиб ўтган қорилар мусобақасини томоша қилиш учун қарийб 60 минг киши йиғилди, дея хабар бермоқда MSUMBA NEWS.

Мусобақани кузатиш учун Танзания президенти Жон Помбе Магуфули ва турли мамлакатлардан нуфузли меҳмонлар келди.

Мусобақада биринчи ўрин сенегаллик Муҳаммад Мужабага, иккинчилик Нигериядан келган Фаруқ Яқубга, учинчи ўрин эса танзаниялик Шамсиддин Ҳусайн Алига насиб этди. Барча совриндорларга пул мукофоти топширилди.

Қатнашчилар орасида ягона қория танзаниялик 12 ёшли Сумайя Абдуллоҳ бўлди. Махсус пул мукофотини унга мамлакат президенти тақдим этди.

Танзанияда аҳолининг 60 фоизи насронийлардан, 36 фоизи мусулмонлардан иборат, қолган 4 фоиз аҳоли турли динларга эътиқод қилади.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!