Танзанияда президентлик сайловларидан кейин оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мухолифат фаоллар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги уч кунлик тўқнашувларда 700 га яқин одам ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Норозилик намойишлари мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари, жумладан, пойтахт Дар ас-Саломга ҳам ёйилган. Намойишчилар, асосан ёшлар, мухолифатнинг асосий номзодлари дисквалификация қилингани сабабли овоз беришни бойкот қилди. Танзания армияси бошлиғининг талабларига қарамай, норозилик намойишлари жума куни давом этди ва полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашувлар билан якунланди.
Мухолифат партияси CHADEMA вакили Жон Китоканинг таъкидлашича, партия чоршанба кунидан бери тиббиёт ходимларининг ҳисоботларига асосланиб, 700 га яқин ўлимни ҳужжатлаштирган.
Танзания Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Комбо Собит намойишчилар билан тўқнашувларни алоҳида ҳодиса деб атади ва хавфсизлик кучларини тезкор ва қатъий жавоб учун мақтади. У мамлакатда интернетнинг тўлиқ ўчирилиши тартибсизликларни тўхтатиш учун зарур чора сифатида баҳолади.
Аввалроқ, 29 октябрь куни, президентлик сайловларидан кейинги норозилик намойишлари ортидан Танзаниянинг энг йирик шаҳри Дар ас-Саломга қўшинлар киритилган эди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.