Танзанияда Африканинг энг ёш миллиардери ўғирлаб кетилди

Танзанияда Африканинг энг ёш миллиардери ўғирлаб кетилди

Танзанияда «Африканинг энг ёш миллиардери», тадбиркор ва сиёсатчи 43 ёшли Муҳаммад Дьюджи номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Ўғрилик юз берган пайтда Дьюджи шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида эрталабки спорт машғулотларига отланган эди.

Жиноятчиларнинг мақсади ҳозирча номаълум. Бироқ полиция ушбу жиноятга алоқадорлиги гумон қилинаётган уч кишини ҳибсга олган.

Миллиардерни ўғирлаганлардан икки нафари чет эл фуқароси эканлиги тахмин қилинмоқда.

Forbes журнали талқинига кўра, африкалик миллиардерлар орасида Дьюджи 17-ўриндан жой олган. Унинг бойлиги 1,5 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!