Танишув сайтларидаги энг машҳур ёлғонлар рўйхати тузилди

Танишув сайтларидаги энг машҳур ёлғонлар рўйхати тузилди

Кўпчилик одамлар нафақат эришган ютуқлари, балки танлаган жуфтлари билан муносабатлари орқали ҳам ўз ҳаётларини безашни истайдилар. 

 

Тармоқ фойдаланувчилари ўзаро бирлашиб, танишув сайтларидаги "энг машҳур ёлғонлар" рўйхатини тузиб чиқишди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини тармоқда ўзини янги келган деган тасаввур уйғотиш ёки муносабат ўрнатишда тажрибасиз киши сифатида намоён қилиш одати эгаллаган. Бу ҳақда BuzzFeed ёзмоқда.

Машҳурлик бўйича иккинчи ўринда турувчи ёлғон - бу шахсий анкетадаги (аслида йўқ) мансаб пиллапояларидан юқорилаб бориш тўғрисидаги маълумотлар. Кучли учликни саёҳатни хуш кўрувчи лидерлар - блогерларнинг диққат марказида турувчи ҳамда планетанинг исталган бурчагида туриб ишлай оладиган одамлар тасаввури якунлаб беради.

 

 

 

Шунингдек, кўпчилик тармоқ фойдаланувчилари эски муносабатлар ҳақида гап кетганида ўзларини бағрикенг қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишларини таҳкидлаган. Кўпчилик собиқ жуфти билан дўст бўлиб қолгани ва унга доим кўмакка тайёр экани ҳақида ёлғон ишлатади. Бу кишининг очиқкўнгиллиги ҳамда дилсиёхликларни ёқтирмаслиги ҳақида тасаввур уйғонишига ёрдам берар экан.

Топ бешликни мағрур ёлғизлик ҳақидаги сафсаталар якунлаб берди. "Кимнидир йўқотишдан кўра ёлғиз бўлиш афзалроқ" каби шиорлар ёзиб олган бундай фойдаланувчилар янги суҳбатдошга одатда узоқ вақт муносабатларга тайёр бўлмагани ва хозир бунинг айни вақти экани тўғрисида гапиради. 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!