Танишининг номига кредит расмийлаштириб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди

Танишининг номига кредит расмийлаштириб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди

2019 йил 16 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил ноябрь ойида Парпашабоф кўчасида яшовчи Ф.Ф. исмли аёл таниши, Қўқон шаҳар Конституция кўчасида яшовчи Н.М. исмли аёлнинг номига кредит савдо дўконидан маиший техника воситаларини олиб, қариндошларига сотиш орқали тушган даромаддан унга ҳам маълум миқдорда бериб юрганлиги ва шу кунга қадар жами 74 000 АҚШ доллари ҳамда 16 000 000 сўмлик техника буюмларини кредитга олиб, маблағларни тўламай келаётганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!