Танишининг 164 млн. сўмини ўзлаштирган фуқаро ушланди

Танишининг 164 млн. сўмини ўзлаштирган фуқаро ушланди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган ҳужжатларга кўра, унда 2016 йил ноябрь ойида Учтепа туманида яшовчи Ж.Ю. Аҳил маҳалласи ҳудудида таниши М.А.га Олмазор тумани ҳудудидан 2 хоналик уй олиб беришликни айтиб, уни алдаб 164 млн. сўм пулини олиб, шу кунга қадар уй олиб бермасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Ж.Ю. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!