Таниқли хонанда онаси уни ўлимдан қутқариб қолганлигини айтиб берди

Таниқли хонанда онаси уни ўлимдан қутқариб қолганлигини айтиб берди

Николай Басков онаси хавфли гормонал дори воситаларни ичмасликка ундаб ҳаётини сақлаб қолганлигини айтиб берди.

Қўшиқчи бу ҳақда Юлия Началованинг ўлимига бағишланган Салом, Андрей! телекўрсатувида маълум қилди. Дастур меҳмонлари хонанданинг ўлимини муҳокама қилишди. Кўплаб санъаткорлар агар Началова вақтида шифокорга борганида, фожиа содир бўлмаслиги мумкин эди фикр билдиришди.

Николай Басков ўз мисолида соғликни назорат қилиш қанчалик муҳимлигини тушунтириб берди. Унинг айтишича, машҳур рус шифокори қўшиқчига гормонал таблетка ичишни тавсия қилган.

Яхшиямки, онаси бу ҳақда ўз вақтида билиб қолган. Аёл фармакология бўйича яхшигина мутахассис бўлганлиги боис ўғлини бу таблеткаларни ичиш керак эмаслигига ишонтирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!