Таниқли санъаткор эри билан ажрашиши туфайли овозини йўқотди

Таниқли санъаткор эри билан ажрашиши туфайли овозини йўқотди

Россиялик қўшиқчи Пелагея хоккейчи Иван Телегин билан ажрашганидан кейин овозини йўқотди. Бу ҳақда StarHit хабар бермоқда.

Aктрисани кўп йиллар давомида даволаган Лев Рудин унинг эридан ажралиши фонида стрессни бошдан кечирганини айтди. "Энди Пелагея анча яхшиланди, овози қайтяпти, аммо у бизнинг назоратимиз остида тикланиш жараёнларини давом эттирмоқда", – деб тушунтирди шифокор.

"Голос" шоуларида юлдуз билан ишлаган маъмурлардан бирининг сўзларига кўра, Пелагеянинг соғлиғига нафақат собиқ эри билан суд жараёни, балки уларнинг ажрашишлари ҳақида нашрларнинг нотўғри маълумотлари ҳам таъсир кўрсатган. Хонандани гўё никоҳни ҳасадгўйлик билан бузганликда, шунингдек собиқ турмуш ўртоғидан 1,5 миллион рубл талаб қилмоқчи бўлганликда айблашди.

Қўшиқчи 2016 йилда Телегин билан турмуш қурган. Бир йил ўтгач, эр-хотиннинг Таисия исмли қизи туғилган. Бунгача 2010 йилдан 2012 йилгача Пелагея Comedy Woman режиссёри Дмитрий Ефимович билан яшаган эди.

Пелагея Телегин билан 2019 йил 26 декабрда ажрашди. Хонанда интернетда пайдо бўлган ғийбат ва миш-мишлар сабабли расмий баёнот беришга қарор қилганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!