Таниқли рэпер концертига бир неча дақиқа қолганда вафот этди

Таниқли рэпер концертига бир неча дақиқа қолганда вафот этди

28 ёшли британиялик рэпер Кадет шанба куни Киел университетида ташкил этилган концертига кетаётган пайтда йўлда автофалокатга учраб вафот этди.

Ҳисоботда айтилишича, мусиқачининг ўлганлиги ҳақидаги хабар унинг оиласи томонидан тасдиқланган.

Асл исми Блейн Камерон Жонсон бўлган рэпер саҳнада Кадет тахаллуси билан танилган эди.

Шифокорларнинг урунишларига қарамасдан Жонсон воқеа жойида вафот этган, тўқнашган икки машинанинг 36 ва 22 ёшли ҳайдовчилари омон қолишди, аммо жиддий шикастланишлар билан касалхонага олиб кетилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!