Таниқли бренд асосчиси, дизайнер коронавирусдан вафот этди

Таниқли бренд асосчиси, дизайнер коронавирусдан вафот этди

"Vogue" нашрининг хабар беришича, италиялик дизайнер, пойабзал бренди асосчиси Серхио Росси 84 ёшида вафот этди.

Олдинроқ унга "CОВИД-19" коронавируси ташхиси қўйилган, у асоратлардан вафот этган деб тахмин қилинмоқда. Бошқа тафсилотлар берилмаган.

"Унинг пойабзаллари ҳар доим қулай, бежирим ва ажойиб эди. Пойабзаллар унинг учун аксессуар эмас эди", деди бренд бош директори Риккардо Шутто.

Росси 1951 йилда аёллар пойабзали тикадиган компанияга асос солган. Кейинги ўн йилликда Росси таниқли брендга айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!