Таниқли актёр икки нафар аёлнинг номусига текканликда айбланмоқда

Таниқли актёр икки нафар аёлнинг номусига текканликда айбланмоқда

Таниқли Голливуд актёри, кинопродюсер, жанг санъати устаси Стивен Сигал номусга текканликда айбланмоқда.

Лос-Анжелес прокуратураси айни дамда икки ҳолат билан боғлиқ ишни кўрмоқда. Биринчиси актриса Режина Симмонс билан боғлиқ. Актрисанинг айтишича, 18 ёшлигида Стивен Сигал унинг номусига теккан. Съёмкалардан бири вақтида Сигал Режинани кечки овқатга таклиф қилган. Актёрнинг Беверли-Хиллздаги уйида Сигал Симмонснинг номусини топтаган.

Иккинчи вазият эса модельер Фавиала Дейдис билан боғлиқ. Сигал 2002 йилда фильмлардан бирининг кастинги вақтида унинг номусини поймол қилган. Айни пайтда мазкур ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: usa.one

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!