Таниқли актёр 74 ёшида коронавирусдан вафот этди

Таниқли актёр 74 ёшида коронавирусдан вафот этди

Мексикалик кино ва театр актёри Раймундо Капетилло коронавирусдан вафот етди. Бу ҳақда El Universal газетаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, "Ёввойи атиргул" сериали актёри тахминан бир ҳафта олдин касалхонага ётқизилган. Бу вақт давомида у Мехико шаҳридаги клиникаларда шифокорлар назорати остида бўлган, аммо Covid-19 инфекцияси туфайли келиб чиққан асоратлар оқибатида вафот этган. Актёр 74 ёшда эди.

Раймундо Cапетилло 1962 йилдан фильмларда актёрлик фаолиятини бошлади. Унинг энг машҳур фильмлари орасида "Ёввойи атиргул", "Марисол", "Эҳтирос", "Шафқатсиз севги", "Менинг қора сингилларим учун оқ атиргуллар" ва "Қотил аёллар" каби картиналар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!