Таниқли актриса Шодия Абдуқодирова нега киноларда кўринмай қолди?

Таниқли актриса Шодия Абдуқодирова нега киноларда кўринмай қолди?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова (Тўхтаева) оилали бўлгач, бироз ижоддан чекинди. У журналист Наргиза Муродова билан бўлган суҳбатда унинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

— Болаларимга сарфламаётган вақтимни қизғанаман (кулиб). Масалан, менга таклиф этилган ролни бошқа актриса каминадан яхшироқ ижро этиши мумкин. Чунки ижодда ягона эмасман. Аммо фарзандларим учун бир донаман, бошқа инсон менинг ўрнимни босолмайди. Бола учун энг яхши парвариш бу — эътибор ва меҳр. Агар улар ўз вақтида болага берилса, у руҳий кемтиклик сезмай улғаяди. Бу билан ўта меҳрибон онаман деёлмайман. Бағри совимаслиги учун меҳр бераман, тарбияси издан чиқмаслиги учун эса қаттиққўллик ҳам қиламан.

— Оилада ҳар қандай вазият бўлади, ҳар ҳолда оила қўрғони текис йўлдан иборат эмас. Бундай вазиятга тушишдан ҳимояланиш учун аёлларга нималарни маслаҳат берган бўлардингиз?

— Аёл- у эркак, ўз «мени»ини енгиб «биз» деб қабул қилса, бир бутун яхлитликка эришолади. Шу билан бирга ўз «мен»ини ҳам топтамаган ҳолда бирдамликка эришиш мумкин. Шунда оила мустаҳкам бўлади. Кейин аёл киши ҳеч қачон бир ерда тўхтаб қолмаслиги керак. Янгиликлар қилишдан қўрқмаслиги ва фарзандларини ҳам ортидан эргаштира олиши керак. Бир ерда тўхтаб қолган аёлларни эркаклар ҳам хушлашмайди. Шу боис ҳар ҳафта ниманидир ўрганиш, ҳаётига янгилик олиб киришга одатланиши керак.

— Фарзандларингизнинг исмлари, ёшлари ва қизиқишлари ҳақида нималар деёласиз?

— Қизим Марямхон бадиий гимнастикага қизиқади. Иродаси кучли, сабр-тоқатли қиз. Бир нечта мусобақаларда иштирок этиб, медалларни қўлга киритди. Ўғлим Исмоилжон эса 3 ёш бўлса-да, хотираси жуда яхши. Қизимга сураларни ёдлатаётганимда ўғлим ҳам уларни ўрганиб олади.

— Турмуш ўртоғингиз ниҳоятда рашкчи ва қатъиятли инсон эканлиги ростми?

- Ҳақиқатан қатъиятли инсон. Аслида, ўзим шундай бўлишини орзу қилгандим. Феъл-атвори борасида ҳам мендан кучлироқ. Турмушга чиқмасдан аввал келажакда жуфтимдан қўрқишни истардим. Боиси қайсарлигимни яхши билардим. Шукрки, ниятларимга етдим, турмуш ўртоғим билан ҳар бир масалада маслаҳатлашаман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!