Таниқли актриса Роза Исмоилова вафот этди

Таниқли актриса Роза Исмоилова вафот этди

Совет, қозоқ ва ўзбек актрисаси Роза Исмоилова 29 июль куни Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси актрисанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг яқинлари ҳамда оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилди.

Роза Исмаилова 1937 йил 14 апрель куни таваллуд топган.

Олмаота консерваториясида таҳсил олган. Турмушга чиққач, Тошкентга келади ва ўз фаолиятини "Ўзбекфильм" киностудиясида актриса сифатида давом эттиради.

Таниқли совет, ўзбек актёри, режиссёр ва продюсер Aзамат Иргашев ўзининг Фейcбук саҳифасида актрисани хотирлади.

"Исмоилова Роза Мансуровна бизнинг оламни тарк этди. У истеъдодли актриса, эри кинорежиссёр Ғиёс Шермуҳаммедов ва иккита ўғилнинг ажойиб онаси эди", - дейди Aзамат Иргашев

Унинг дебют роли "Бизнинг азиз табибимиз" (1957, Бибигул, бош рол). Кейинчалик - "Ерга қайтиш" (1959), "Сплав" (1961, Сандигул) фильмида рол ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!