Тан берилдими? Ёхуд АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларини Россия эгаллаяпти

Тан берилдими? Ёхуд АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларини Россия эгаллаяпти

Суриянинг Айн-ал-Араб шаҳри жанубида америкаликлар тарк этган икки ҳарбий базага россиялик ҳарбийлар жойлашди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари Фрот дарёси шарқидаги “Сиррин” ва “Сабит” базаларига келиб ўрнашган. Америкаликлар бу икки базани Туркия “Тинчлик булоғи” операциясини бошлашдан олдин тарк этган.

Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий операцияси 9 октябрь куни бошланган эди. Ўшадан америкалик Суриядаги 22 та ҳарбий база ва пунктинг 16 тасини тарк этди. «Тинчлик булоғи» операцияси тўхтатилганидан кейин эса уларнинг олтитасига АҚШ ҳарбийлари қайтиб келди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси Анқара ва Вашингтон ўртасида тарангликка сабаб бўлди. Америкалик сиёсатчилар Туркиядан операцияни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Туркия эса ҳарбий ҳаракатлар террорчиларга қарши қаратилганини ва ўз миллий хавфсизлигини ҳимоя қилаётганини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!