Таъминотдан бўйин товлаганларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди

Таъминотдан бўйин товлаганларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди

И.Аббасов Косонсой туманида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон  туманлараро судининг 2006 йил 16 февраль кунидаги буйруғи билан 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга алиментни вақтида тўлаб бориш бўйича тушунтириш берилган. Бироқ, бунга маъсулиятсиз билан қараган Аббасов 37 ойдан бери мунтазам равишда алиментни тўламай келди. Натижада, қарздорлик 
21 млн. сўмдан ортиб кетади. Огоҳлантиришлардан тўғри хулоса қилмаган фуқаронинг иши энди амалдаги қонунчилик талабларига кўра мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилди. Бюронинг туман бўлими биносида кенг жамоачтилик ўртасида бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаро И.Аббасов Ўзбекистон

Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси, 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Аброр Хошимхўжаев ҳам алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётганлардан бири. Унга нисбатан ҳам суднгинг қарори билан 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган. Бироқ, у ҳам бурчини унитиб, моддий таъминотдан қасддан бўйин товлаб келади. Қарздорлик 2018 йилдан 2020 йил февраль ойига қадар 15 млн. сўмга етди. Униинг ҳам жавобгарлик масаласи сайёр суд тартибида кўриб чиқилди ҳамда 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Шунингдек сайёр судда З.Раҳимов, Ш.Узақов, А.Абдусаматовлар ҳам узоқ муддатдан бери алимент маблағларини бермай келаётгани ўз исботини топди ва уларга нисбатан суднинг қарори эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!