Таълим вазири: Безори ўқувчи бошқа жойга кўчирилиши лозим!

Таълим вазири: Безори ўқувчи бошқа жойга кўчирилиши лозим!

Финляндия таълим вазирлигида мактаблардаги безорилик ва ўқувчиларнинг ўзаро таҳқирлаш муносабатларини бартараф қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 

Таълим вазири Санни Гран-Лаасоненнинг айтишича, қонун мактабдаги оғир хулқли ўқувчини бошқа мактабга ўтказиш имконини беради, дейилади "Yle" хабарида. 

“Ким бошқани таҳқирлайдиган бўлса, жазосини олсин. Жабрланувчи эмас, ўша безори ўқувчи бошқа жойга кўчирилиши лозим”, дейди вазир. 

Шунингдек, у бундай ҳолат мактабнинг ўзида, иш муаммога айланмасидан ҳал қилиниши керак, деб таъкидлаган. 

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!