Таълим муассасаларида ҳижоб кийиш масаласи атрофидаги баҳслар яна сиёсий кун тартибига чиқди
Францияда ҳижобни тақиқлаш масаласини референдумга чиқариш таклиф қилинди.
Францияда таълим муассасаларида ҳижоб кийиш масаласи атрофидаги баҳслар яна сиёсий кун тартибига чиқди. Ушбу мунозарага қарийб ўттиз йил аввал юз берган ва катта резонансга сабаб бўлган воқеа туртки берган.
Франциялик муҳаррир ва медиа тадқиқотчиси Томас Дельтомбнинг таъкидлашича, 1989 йилда юз берган «Крейлдаги рўмол воқеаси» — ҳижобини синфхонада ечишдан бош тортгани учун уч нафар мактаб ўқувчисининг таълим муассасасидан четлатилиши — узоқ йиллик сиёсий ва ижтимоий мунозараларга асос солган.
Экспертнинг фикрича, 1970–1980-йилларда Франция ОАВси ва сиёсий доираларида «исломлаштирилган қарашлар» шаклланган. Бу жараёнда мусулмонларнинг ўзига хослиги асосан диний кўринишлар билан боғлаб талқин қилина бошлаган. ОАВлар ўртасидаги рақобат ва ўта ўнг кучларнинг таъсири кучайиши эса дастлаб маҳаллий миқёсдаги воқеани бутун мамлакат учун долзарб муаммога айлантирган.
1989 йил ноябрь ойида Франция Давлат кенгаши ўқувчиларнинг диний рамзларни тақиб юриши дунёвийлик тамойилига зид эмаслиги ҳақида қарор чиқарганига қарамай,