Талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

Талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

🤝 Қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бунга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича бир қатор янгиликлар белгиланди.

✅ Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🔍 Шунингдек, талабалар учун турар жой қидиришга ихтисослашган электрон платформа ишлаб чиқилади, талабалар турар жойи ва хусусий хонадонлардан ижарага турар жой қидиришнинг ишончли тизими йўлга қўйилади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

🏢 Республика бўйича 85 та ОТМга талабалар турар жойи қуриш учун қўшимча ер ажратилади, жами 228 та талабалар турар жойлари (жами 91 минг 200 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йили 47 та, 2023 йили 67 та, 2024 йили 62 та, 2025 йили 52 та талабалар турар жойлари қурилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!