Талаба-ўқувчилар диққатига: Чипталарни алмаштиришда карантин талабларига риоя этайлик!

Талаба-ўқувчилар диққатига: Чипталарни алмаштиришда карантин талабларига риоя этайлик!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кеча 2022 йил 6 январь куни, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг қишки таътил муддати икки ҳафтага узайтирилиши тўғрисида эълон қилинди.

️Шу билан бирга, талаба ва ўқувчиларнинг ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ва поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани ҳам таъкидланди. Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ кеча, яъни 2022 йил 6 январь куни, талабалар томонидан сотиб олинган чипталарни алмаштириш тизими 2022 йил 7 январдан бошлаб жорий этилиши тўғрисида маълум қилинди.

Бугун эса, кўплаб ҳудудий темир йўл кассаларида харид қилинган чипталарни алмаштирмоқчи бўлган талаба-ўқувчиларнинг гавжум ҳолати кузатилмоқда. Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти мурожаат билан чиқди.

Мурожаатда олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларидан барча ҳудудий темир йўл кассаларига мурожаат қилишда карантин талаб ва меъёрларига риоя этишлари сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамиздаги барча темир йўл кассалари кечаю кундуз ишлайди ва чипталар ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз алмаштирилади. Харид қилинган барча чипталар алмаштирилиб, ҳеч ким жойсиз қолмайди, чунки барча поездларда чипталарни қайта расмийлаштириш учун керакли миқдордаги ўриндиқлар мавжуд. Бундан ташқари, зарурий чора сифатида қўшимча поездлар йўлга қўйилади!"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!