Талаба қиз ёрқин пардози сабаб метрога киритилмади

Талаба қиз ёрқин пардози сабаб метрога киритилмади

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида соқчи аёл готика услубида пардоз қилган талаба қизни метрога киритмади.

Воқеа ҳақида South China Morning Post нашри хабар берди. Маълум бўлишича, қиз қора либос кийиб, лабларини қизил рангга бўяб олган бўлган.

Соқчи аёл қизнинг бу кўриниши ҳаддан зиёд эътибор тортгани боис уни метрога киритмаган.

Қизнинг сўзларига кўра, у хавфсизлик ходимининг гапига эътибор қилмаq станцияга тушиб кетган. Энди эса у метро бошқарувчисидан ходимининг ҳаракатлари учун жавоб беришни сўрамоқда.

Қизнинг айтишича, одамлар истаганича бўяниш ҳуқуқига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!