Талаба ота-онаси ва синглисини ўлдириш учун қотил ёллади. Нега?

Талаба ота-онаси ва синглисини ўлдириш учун қотил ёллади. Нега?

Йигитча Қора денгиз бўйидаги уй ва бошқа мулклардан иборат меросга эга бўлишни истаган.

2018 йилнинг январь ойида Сочида очилган ёш йигитнинг меросга эга бўлиш ниятида ўз ота-онаси ҳамда кичик синглисини ўлдириш учун қотил ёллаши бўйича тўпланган жиноят иши материаллари судга оширилди.

23 ёшли талаба денгиз бўйидаги уй ҳамда бошқа мол-мулкка эга бўлиш ниятида барча оила аъзоларининг ўлимини ташкил этишга қарор қилади. У ўз режасини кейинроқ полицияга мурожаат қилган дўстига айтиб беради. Шундан сўнг йигитчага хўрак ташланади - киллер ролини эса тезкор хизмат вакиллари бажаришади. У қотил га уйнинг тузилиши, кузатув камерасининг қаерда жойлашгани, хонадондаги ит ва ҳатто ов қуроллари ҳақида ҳам айтиб беради. Қотиллик учун уч миллион рубл миқдорида нарх белгиланади.

Барча оила аъзоларининг вафоти тўғрисида эшитганидан сўнг йигитчага кўз ёш тўкиш, ўзини қайғуга тушгандек кўрсатиш тайинланади. Тезкор суратга олиш давомида киллер ундан Қайғуга тушасанми? деб сўрайди. Йигитча эса ишонч билан бошини қимирлатиб йўқ ишорасини берди.

Мазкур режани батафсил қоғозга тушириб, бажарувчи га топшираётган йигитчани тезкор хизмат ходимлари қўлга олишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!