Талаба карантин даврида тўлов-шартнома пулини тўламаса ўқишдан ҳайдаладими ёки?..

Талаба карантин даврида тўлов-шартнома пулини тўламаса ўқишдан ҳайдаладими ёки?..

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори, физика-математика фанлари номзоди, доцент Орифжон Бозоров саволларга жавоб берди.

– Талаба карантин даврида барча фанларни ўзлаштирса ва тўлов-контракт пулини тўламаса нима бўлади?

– Бундай ҳолатда талаба қачон тўлов-контракт пулини тўлиқ тўлагандан сўнг курсдан-курсга кўчирилади. Контракт пулларини тўлашга имкони бор талабалар тўловни амалга оширганлари мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби, янги ўқув йили учун тўлов ва тўланмаган баҳорги семестр учун тўлов пулларини биргаликда тўлаш ота-оналар учун қийинчилик туғдиради.

Шунингдек, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

– Қўшни давлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирган талабалар мамлакатимиз олий ўқув юрти талабалари сафига қачон қабул қилинади?

– Ҳозирда қўшни давлат ОТМларидан келган талабаларга масофавий таълим платформасидан фойдаланишга рухсат берилди. Шунингдек, қўшни давлат ОТМларидан талабанинг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, улар фанлар фарқини топширади ва тўлов-контракт пулларини амалга оширганларидан кейин талабалар сафига қабул қилинади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!