Таксичи кар битирувчи қизни зўрламоқчи бўлди

Таксичи кар битирувчи қизни зўрламоқчи бўлди

Ленинград вилоятида мигрант таксичи битирувчилар байрамидан (“Алые паруса”) сўнг кар мактаб битирувчи қизни зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон "Невские новости" нашрига асосан хабар қилди.

Бу ҳолат 23 июндан 24 июнга ўтар кечаси Кудрова шаҳрида содир бўлди.

Сешанба, 25 июнь куни 48 ёшли эркак 17 ёшли қизига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани ҳақида ариза билан полицияга мурожаат қилди.

Аризада ёзилишича, қиз махсус мактабни тамомлагани ва у битирувчилар тантанасидан сўнг “Яндекс. Такси”да уйга қайтаётган бўлган.  

Шаҳарнинг Қурувчилар шоҳ кўчасида жойлашган 20/2-сонли уй қаршисида такси ҳайдовчиси қизга тегажонлик қилишни бошлайди. Таъкидланишича, қиз уйга қочиб кетишга муваффақ бўлди.

Полиция ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлашди. Оқ рангли Hyundai Solaris машинаси 24 ёшли Қирғизистон фуқароси бошқарувида бўлгани маълум бўлди.

Ҳозирги вақтда қирғизистонлик қидирилмоқда, жинойи ишни қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!