Таиландлик аёл пляжда қимматбаҳо топилма топиб олди

Таиландлик аёл пляжда қимматбаҳо топилма топиб олди

Таиландда 49 ёшли маҳаллий фуқаро Сирипорн Ниомрин қирғоқдан амбра (китнинг қусиғини)ни топиб олди, деб ёзди «Daily Mail».

Қайд этилишича, топилма тахминан етти килограмм бўлиб, ҳажми 30,5 х 61 сантиметрни ташкил этади.

«Менга шундай катта буюмни топиш насиб этди. Умид қиламанки, у менга пул олиб келади», деган аёл.

Маълум қилинишича, амбранинг халқаро бозордаги нархи бир килограмм учун 40 минг долларга етади.

Амбра, одатда, парфюм ишлаб чиқаришда фиксатор сифатида ишлатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!