Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди

Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди

Таиланд ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари Ко Аданг қирғоғи яқинида ёнаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди, дея хабар бермоқда Meduza.

Чўкаётган кеманинг саккиз нафар аъзоси денгизга сакраб қутулиб қолган. Кейинчалик уларни балиқ овлайдиган кема олиб кетган.

Маълум бўлишича, ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари воқеа жойига денгизга нефть тўкилган-тўкилмаганини текшириш учун келган. Улар чўкаётган кемани хавфсиз масофадан камера ёрдамида кузатаётган вақтда мушукчаларни пайқаб қолган. Қўрқиб кетган жониворлар бир-бирининг пинжига суқилиб, кема тўсинига чиқиб олган.

Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди

Фото: Reuters

Буни кўрган денгизчилардан бири дарҳол ёрдамга шошилган: у қутқарув нимчасини кийиб, ёнаётган кемадаги мушуклар томон сузган. Денгизчи уларни бирин-кетин елкасига олиб, ҳарбий денгиз кучларининг кемасига олиб ўтган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мушукчалар хавфсиз жойда — улар Таиланд ҳарбий денгиз кучларининг қўмондонлик пункти жойлашган Ко Липе оролида.

Бундан аввал Техас аҳолиси қишнинг совуқ кунларида ҳайвонларни қутқариб қолишга уринаётгани ҳақида хабар бергандик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!