Таиландда фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Таиландда фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Таиланд ҳукумати оммавий норозиликлар фонида 15 октябрда жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Фавқулодда чоралар 22 октябрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да якунланди, деб хабар берди “Le Figaro”.

Бош вазир Прают Чан-О-Ча чоршанба куни кечқурун халққа қилган  мурожаатида фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармонни бекор қилишга тайёрланаётганини эълон қилди ва "Мен вазиятни юмшатиш учун биринчи қадамни қўйяпман", дея таъкидлади.

"Фармон бекор қилинган тақдирда ҳам биз намойишда давом этамиз", демоқда 25 ёшли намойишчи Ван.

Таъкидланишича, намойишчилар сўнгги кунларда ҳибсга олинган ўнлаб фаолларнинг озод қилинишини талаб қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!