Таиландда 36 кундан бери аҳоли орасида коронавирус аниқланмаяпти

Таиландда 36 кундан бери аҳоли орасида коронавирус аниқланмаяпти

Таиландда 30 июн куни хориждан келган икки кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бу мамлакатда 36 кундан бери аҳоли орасида янги касалланиш ҳоллари кузатилмаяпти.

Таиландаги COVID-19га қарши кураш марказининг матбуот котиби Панпрапа Ёнгтракулнинг маълум қилишича, янги касалланган икки киши Қатардан келган фуқаролар бўлиб,улар мамлакатга кирганидан кейин карантинга олинган.

Ҳозиргача Таиландда 3171 киши коронавирус билан касалланди ва уларнинг 58 таси вафот этди. Бугундан бошлаб Таиландда мактаблар ва барлар очилади ҳамда баъзи хориж давлатлари фуқароларининг мамлакатга киришларига рухсат берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!