Таиланд коронавирус пандемияси шароитида “ишончли” туризмни йўлга қўймоқчи

Таиланд коронавирус пандемияси шароитида “ишончли” туризмни йўлга қўймоқчи

Таиланд ҳозирги коронавирус пандемияси даврида халқаро сайёҳлар учун ишончли жой бўлишга тайёрланмоқда. Ҳозирда бу мамлакатда карантин чекловлари юмшатилган бўлиб, коронавирус тарқалишини назоратга олишда муваффақиятга эришилмоқда. Хитойдан ташқаридаги коронавирус етиб борган илк мамлакат ҳисобланувчи Тайланд сайёҳлар маркази сифатидаги имижини қайта тишлашни хоҳламоқда.

“Коронавирус билан боғлиқ вазият яхшилангач, биз мамлакатимизнинг сайёҳлар учун ишончли жойлиги борасидаги имижини қайта тикламоқчимиз. Бу ерда сайёҳлар ҳотиржам бўлишлари мумкин бўлади”, дейди Таиланд Туризм Маъмурияти раҳбари ўринбосари Танес Пестуван.

Пестуваннинг айтишича,туризмни қайта тиклаш ишлари шу йилнинг охирларига бошланади ва унда Хитой, Жанубий Корея ва Тайван каби вирус хавфи кам бўлган мамлакатлардан келган ёш сайёҳларни қабул қилиш мақсад қилинган.

Таиланд ҳукумати сайёҳларнинг соғлиги таъминланиши учун ресторан ва меҳмонхоналарга “Соғлик сертификати” тизимини ишлаб чиқди.“Ушбу сертификат Тайланднинг сайёҳлар учун хавфсиз жой эканини кўрсатиш учун воситадир” дейди Пестуван.

Жанубий-Шарқий Осиёда иқтисоди бўйича иккинчи ўринда турувчи Таиландда ҳозиргача 3100 ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва 58 киши вафот этди.Бу рақамлар минтақадаги бошқа мамлакатлардагидан анча камдир ва Таиланд аҳолиси орасида коронавируснинг тарқалиши камайган.

Таиланд иқтисодиётининг 12 фоизини ташкил қилувчи туризм саноати коронавирус тарқалиши авж олганидан кейин инқирозга юз тутди. Ўтган йили бу мамлакатга 39.8 миллионта сайёҳ келган бўлса,бу йил охиригача 14 миллион нафар турист келиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!