Таҳлилчилар: “Нефт нархи 30 долларга тушиши мумкин”

Таҳлилчилар: “Нефт нархи 30 долларга тушиши мумкин”

Таҳлилчилар нефт нархлари 2021 йилнинг биринчи чорагида 30 долларга тушишини тахмин қилмоқда.

Бу ҳақда "Известия" газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, нефт нархи Европада ва Қўшма Штатлардаги локдаунлар, шунингдек, Буюк Британияда янги хавфли коронавирус штаммининг пайдо бўлиши тўғрисидаги маълумотлар туфайли туша бошлаган.

“QBF”нинг етакчи таҳлилчиси Олег Богдановнинг фикрига кўра, келгуси йилнинг биринчи чорагида жаҳон бозорларида салбий “сценарий” ривожланиши мумкин.

“Хавфлар ўсиб боради, активлар бозори пасаяди, шу жумладан, нефт ҳам. Биз нархлар тезда баррели учун яна 30-35 долларга тушиб кетишини тахмин қилмоқдамиз”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!