Таҳлил: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳаражатлар ўртача ойлик иш ҳақининг 56 фоизини ташкил этади

Таҳлил: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳаражатлар ўртача ойлик иш ҳақининг 56 фоизини ташкил этади

Picodi.com таҳлилчилари 52 мамлакатда ўртача ойлик маош миқдорини таққослашди ҳамда бу мамлакатлардаги ўртача маошга ишловчи ишчилар гуруҳининг 8 асосий гуруҳга кирувчи истеъмол маҳсулотларини олиш имкониятларини ўрганишди.

Текширишлар давомида аналитиклар 8 асосий истеъмол маҳсулотларидан иборат шартли истеъмол саватчачини яратишди. Саватчага кирган маҳсулотлар: нон, сут, тухум, гуруч, гўшт, сабзавотлар ҳамда мевалар.

Рўйхатга киритилган маҳсулотларнинг катта одам организми учун талаб этиладиган углевод, оқсил, минерал тузларни ўзида сақлайдиган миқдори асос қилиб олинди. Ушбу маҳсулотларнинг нархлари халқаро бозорда ҳам доимий кузатиб борилади.

Қозоғистонда рўйхатдаги маҳсулотлардан ташкил топган ўртача истеъмол саватчаси 20 914 танга (55$)ни ташкил этди.

сут (10 л) 2694 тенге ($7)

нон (10 қолипли нон 500 гр.лик) 913 тенге ($2)

гуруч (1,5 кг) 394 тенге ($1)

тухум (20 дона) 570 тенге ($1,5)

пишлоқ (1 кг) 1875 тенге (около $5)

товуқ ва мол гўшти (6 кг) 9466 тенге (около $25)

мевалар (6 кг) 3055 тенге ($8)

сабзавотлар (8 кг) 1947 тенге ($5)

2019 йилнинг 1 январидан Қозоғистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 42 минг 500 танга ($112)ни ташкил этади. (37 253,40 тенге($98) ўртача маошнинг солиқ тўловларидан ташқари миқдори).

Танланган маҳсулотлар учун сарф-ҳаражатлар қўлга олинган ўртача ойлик маошнинг 56,1% фоизини ташкил этди.

Ушбу миқдор билан Қозоғистон таҳлил қилинган 52 мамлакат ичида 48-ўринни эгаллади.

Ушбу таҳлилда мамлакатимиз иштирок этгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

ca-news.org


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!