"Ўзэкспомарказ"да даволанаётган коронавирусга чалинган беморлар Зангиотага кўчирилади

Вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади

Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. 

Зангиотада учта уй ёниб кетди

Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 кв.м. қисмига зарар етказган

Ана холос! Зангиотадаги касалхонадан майитларни олиб кетиш катта муаммога айланмоқда

«Иши юришаётган» тобут ташишга ихтисослашган машиналар ҳам хизмат ҳақини оширган: хизматлар йўлнинг узоқлигига қараб 700 минг сўмдан бошланмоқда ва юқорилаб бораверади...

Кеча Зангиотадаги шифохонада электр тармоғида узулиш бўлгани учун кўплаб беморлар вафот этганмиди?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида “COVID-19” марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган. 

Алишер Усмонов Зангиота туманида аҳолисига ҳам 2,5 млрд сўм ажратди

Тадбир давомида, Зангиота туманидаги 1004 та хонадон йўқланган. Шунингдек, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.