Депутат соғлиқни сақлаш вазиридан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.