Ўзбекистонлик сузувчилар олимпиадага ғирром йўл билан билан чиққанми?

Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев ишдан олинган. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида баёнот пайдо бўлди. Унда айтилишича, Ғаниев вақтинча ўз лавозимидан четлаштирилган.