Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига фуқаро мурожаат қилиб, “Б” исмли шахс 1 дона 50 АҚШ долларини бериб, ушбу АҚШ долларини ўзи ишлайдиган банк муассасасидаги детектор орқали текшириб кўришини, агар детектордан ўтса, худди шундай қалбаки АҚШ долларини олиб келиб, фуқароларга ўтказишини айтганлигини баён қилган.