“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” ва “D.” МЧЖ раҳбари Ж.А. АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 25 нафар фуқарога ажратилган 669,4 млн сўм имтиёзли кредитни ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятлар ҳисоб рақамига ўтказиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.