Тошкентдаги энг кўп жиноят содир этиладиган туман номи маълум қилинди

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри бўйича олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони бошқа вилоятларга нисбатан энг кўп, яъни ҳар 100 минг аҳолига 138 тадан тўғри келган бир вақтда, Чилонзор туманида бу кўрсаткич шаҳар кўрсаткичидан қарийб икки бараварга кўп бўлиб, 246 тани ташкил этган.

Тошкент вилоятида Дубайдан қайтган 7 нафар карантиндагилар 15 суткага қамалди. Нега?

Бугун Юқоричирчиқ туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.