Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Спортчилар Жаҳон чемпионатини 5та медал билан бошлашди.

Ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WТ бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини 5та медал билан бошлашди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон чемпионати Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг илк кунида, кеча ўзбекистонлик 5 нафар таеквондочи даянга чиқди.

Натижалар:

Аҳаджон Мухторов – бронза;

Жавоҳир Ҳидоятов – бронза;

Нигора Аъзамжонова – бронза;

Омина Эргашева – бронза;

Розалина Толибжанова – бронза.

Жаҳон чемпионати 31 июлгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинганди. Янгиланган рейтингда Чарос Қаюмова аёллар тасниф жадвалида илк бор пешқадамга айланган таэквондочига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!