Тадқиқот: Қон босими юқори беморлар дорини ухлашдан аввал ичиши керак!

Тадқиқот: Қон босими юқори беморлар дорини ухлашдан аввал ичиши керак!

Испания ва Албания олимлари қон босими юқори беморлар дориларини қайси вақтда ичилса яхшироқ, деган савол билан тадқиқотлар ўтказишди.

Аниқланишича, энг яхши вақт бу уйқудан олдин экан. Шу пайтгача кўпгина кардиологлар дорини эрталаб ичишни тавсия қилишарди. 8000  кишида ўтказилган тадқиқотда мазкур фикр нотўғрилиги исботланди.

Дорини уйқудан аввал ичиш эса инсульт, инфаркт ва ўлимни 61 фоизга  пасайтирар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!