Тадқиқот: Автомеханикларнинг 97% электромобиль билан ишлашни билишмайди ва исташмайди.

Тадқиқот: Автомеханикларнинг 97%  электромобиль билан ишлашни билишмайди ва исташмайди.

Британия Автосаноат Институти тадқиқотчиларининг хулосасига кўра, автомеханикларнинг 97 фоизи электромобиль билан ишлашни истамасликларини билдиришган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бугун агарда транспортларни электрлаштириш режалари амалга ошадиган бўлса, электромобилларга ва электр автобусларига хизмат кўрсатадиган ҳеч ким бўлмайди. Бу хақида itc.ua сайти маълум қилмоқда.

Олимлар автоулов механикасининг қолган 3% ҳам кўплаб электр транспорт воситаларига хизмат кўрсата олмасликларини аниқладилар, чунки бу малакали мутахассисларнинг аксарияти электр транспортларини ишлаб чиқарувчиларнинг дилерлик марказларига ишга жойлашиб олишган.

Мутахассисларнинг етишмовчилиги нафақат электромобиллар харидорлари ва фойдаланувчилар учун муаммо бўлиб қолмайди, деб ёзади муаллифлар. Уларнинг фикрича, бу, ички ёнув двигателини тақиқлаб ва ёппасига электрмобилларга ўтишга қарор қилган давлатлар учун ҳам муаммони юзага келтириб чиқаради. Бундай ташаббуслар электромобилларни техник таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш паркини қоплайдиган миқдорда у ерда ишловчи мутахассислар етарли бўлмагунча самарали ишлай олмайди.

Бундан ташқари, бу нафақат Европанинг муаммоси бўлиб, АҚШдаги автомеханиклар ҳам электр даврига тайёргарлиги йўқлиги ҳақида гапирмоқда. Хизмат кўрсатиш марказининг ходими Крейг Ван, Chicago Tribuneга берган интервюсида, АҚШнинг ўрта- шарқидаги автомеханиклар электромобилларнинг кириб келиши уларнинг ўз касбига чек қўйишини ҳисобга олиб, янги билимларни ўрганишга қарши туришаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган.

"Автосервис соҳасида ишлаётганларнинг 90 фоизи ҳар қанақа ҳаракат қилишни рад этишди. Улар гибридлар ва электр машиналарга ҳафсала қилмай: "Биз бу машиналар билан ишламаймиз, Ford ёки Toyota сотиб олинг!", дейишмоқда. Бу ерда қўрқув омили катта роль ўйнайди ", дейди Ван.
Катта, лекин биринчи даражали аҳамиятга эга эмас. Яна гап шундаки, электромобиллар камроқ парваришлашни талаб қилади ва режали парваришлаш эса нисбатан жуда кам миқдорда амалга оширилади.

Chevy Bolt электрокарининг ТХК (техник хизмат кўрсатиш) жадвалида, унинг эгаси ғилдиракларнинг шиналарини ҳар 12 000 км текшириши, салоннинг ҳаво фильтларини ҳар 36 000 км алмаштириши, ва совутиш суюқлигини ҳар 240 000 км масофадан кейин алмаштириши керак бўлади, дея кўрсатилган. Таққослаш учун: ички ёнув двигатели автомобилларда, ҳар 5000-7000 км да мой алмаштириш керак бўлади.

Иш вақтининг бундай тежамкорлиги фақат АҚШнинг ўзида 160 минг киши ишлайдиган кўплаб автомобил таъмирлаш устахоналарининг ёпилишига олиб келиши мумкин.

"Мустақил автомобилларни таъмирлаш устахоналари асосан кичик таъмирлаш ишлари билан шуғулланишади. Автомобиль эгалари уларга мой алмаштириш ёки янги шиналар қўйиш ва ямаш учун уларга мурожаат қилишганда, унинг ортида яна бошқа майда-чуйда кичик таъмирлаш ишлари чиқиб келади. Шулар туфайли хизмат кўрсатиш марказлари етарли маблағ ишлаб олишади ва мижозлар билан келгусида доимий равишда уларда хизмат кўрсатилишини кўзлаб, мижозлар билан мувоффаққиятли келишувлар тузишади. Агарда йўлларда, тез-тех хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилмайдиган автокаралар фақатхаракатланадиган бўлса, ундай холатда автомобил тузатиш устахоналарида табиий равишда муаммолар бошланади" - Gas2 нашри хулоса қилади.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!