Тадбирокордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди

Тадбирокордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. “М.М.” МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!