Тадбиркорларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаш ҳолатлари давом этмоқда

Тадбиркорларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаш ҳолатлари давом этмоқда

☑️ Тошкент вилоятида тадбиркорга электр энергияси учун 300 млн сўмга яқин асоссиз қарздорлик ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябр ойида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманидаги тадбиркор мурожаат қилиб, унга электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган жами 114 167 880 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини маълум қилган эди. Натижада “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан иш қўзғатилган ва асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган эди.

♾ Ҳурматли тадбиркорлар! Табиий монополия субъектлари товарларни истеъмол қилишда турли хил камситилишлар, асоссиз қарздорлик ҳисобланиш ҳолатлари аниқланса хуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!