Тадбиркорга 163,9 миллион сўм маблағ қайтарилди
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Б.М.» МЧЖ вакили электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш учун тўланган маблағнинг бир қисмини қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркор Ангрен шаҳридаги 0,8 гектар ер участкасини электрон аукцион орқали харид қилган. Кейинчалик суд қарори билан мазкур аукцион савдоси ва унинг баённомаси ҳақиқий эмас, деб топилиб, тадбиркорга тўланган маблағни қайтариш белгиланган.
Бироқ «YERELEKTRON» ААТ ҳисоб рақамига ўтказилган 163,9 миллион сўм маблағни қайтариш масаласи ваколатли ташкилотлар ўртасида ўз вақтида мувофиқлаштирил