Свириденко АҚШдаги элчи бўлиш таклифини рад этди

Свириденко АҚШдаги элчи бўлиш таклифини рад этди

Бу ҳақда "РБК-Украина" хабар берди.

​Куни кеча истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган Украина Бош вазири ўринбосари Юлия Свириденко Президент Владимир Зеленскийнинг Украинанинг АҚШдаги янги элчиси бўлиш таклифини қабул қилмади, — деб хабар бермоқда "РБК-Украина" вазиятдан хабардор манбага таяниб.

​Свириденкога элчилик лавозими таклиф қилингани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

​Свириденконинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризаси куни кеча Олий Радага келиб тушган ва Украина парламенти уни чоршанба куни кўриб чиқиши кутилмоқда.

​Аввалроқ Зеленский Свириденконинг яқин орадаги истеъфосини эълон қилар экан, буни Украина стратегиясининг ўзгариши ва ҳукумат ишида янги устувор йўналишларни ажратиб кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қайта шакллантирилиши билан изоҳлаган эди.

​Ҳозирда Украинанинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонасига илгари адлия вазири бўлган Олга Стефанишина раҳбарлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар