Сузишни билмаган йигит, чўкаётган бир инсонни қутқариб қолди

Сузишни билмаган йигит, чўкаётган бир инсонни қутқариб қолди

Нижний Новгород шаҳрида иккита мактаб ўқувчиси, кўлда муз остида чўка бошлаган бир кишини қутқариб қолди.

Бу ҳақда улар ўқийдиган мактаб раҳбарлари ижтимоий тармоқларда хабар беришди.

Атрофда ҳеч ким йўқлиги боис, ўзимиз қутқаришга қарор қилдик , - дейди Волга телекомпаниясига берган интервьюсида ўқувчилардан бири Никита. У яна сузишни билмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Улар музнинг жуда ҳам мўрт эканлигини билиб, чўкаётган одамнинг олдига эмаклаб боришган. Никита ва унинг дўсти биргаликда чўкаётган кишини сувдан тортиб чиқаришган.

Қутқариб олинган шахсга тез ёрдам чақирилиб, касалхонага ётқизилган. Синф раҳбари Вера Подтопилина шундай ўқувчилари борлигидан фахрланади, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!