Суюлтирилган газ баллонлари ID-карталар орқали тарқатилмоқда

Суюлтирилган газ баллонлари ID-карталар орқали тарқатилмоқда

Қўрғонтепа газ тўлдириш шохобчасида энг аввало, коронавирус юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда. Бу ерда иш олиб бораётган мутахассис, чилангар ва ҳайдовчилар тана ҳароратлари ўлчаниб, қўллари антисептик воситалари билан зарарсизлантирилмоқда.

Аҳолидан йиғилиб, суюлтирилган газ тўлдириш учун олиб келинган маиший газ баллонлари аввало, махсус қурилма орқали дизенфекциядан ўтказилади. Сўнг газ билан тўлдирилади.

Газ тўлдириш шохобчаси ходими томонидан маиший газ баллонлардаги бар кодли ёрлиқлар ёрдамида олинган газ баллонлари махсус базага юкланади. Чилангар ўзи қабул қилиб олган тўлдирилган газ баллонларини ҳар бир истеъмолчига бар код ва ID карта ёрдамида топширади. Шу тариқа туманда суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими йўлга қўйилган.

Қўрғонтепа тумани Ифтихор маҳалласининг Сарлочин кўчасида 484 нафар истеъмолчи бўлиб, улар 668 дона маиший газ баллонларидан фойдаланиб келади. Маҳалла аҳолисининг газ баллони билан таъминланганлик даражаси 138 фоизни ташкил этади. Маҳалла аҳлига суюлтирилган газ баллонлари белгиланган муддатларда етказиб берилмоқда. Йил бошидан бери маҳаллага 150,32 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Газ тўлдириш шохобчаси чилангарлари томонидан суюлтирилган газ баллонлари махсус аравачаларда истеъмолчилар хонадонларига олиб кириб, ўрнатиб бериш йўлга қўйилган. Самарали фаолият олиб бораётган Акмалжон Умаралиев, Мансурбек Деҳқонов сингари илғор чилангарлар ҳамкасбларига намуна бўлмоқда.

– Суюлтирилган газ баллонларини махсус ID-карта орқали тарқатиш тартиби йўлга қўйилганлиги аҳолига катта қулайлик яратди, – дейди Сарлочин маҳалласида яшовчи Мадинахон Ҳайдарова. – Газ тугашига яқин картага пул туширииб қўйилади, шохобчада пул туширилган баллон тўлдириш кераклиги қайд этилади. Шохобча ходимлари келиб, балонни тўлдириб келиб беради. Аввалгидек оиламиздан кимдир баллонни маҳалла идорасига олиб бориб, бир кунми, бир ҳафтами ўтиб тўлдириб олиб келинганда яна бориб олиб келар эди. Энди эса соҳа ходимлари ўзлари олиб кетиб, ўзлари олиб келади, ўрнатиб беради.

Кўрғонтепа тумани газ тўлдириш шохобчаси томонидан тумандаги барча маҳаллаларда суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ишлари шу тариқа, истеъмолчиларга қулай онлайн тарзида йўлга қўйилган.

Газ тўлдириш шохобчаси томонидан яратилган бундай қулайлик, айниқса, иш вақтининг куннинг салқин ва одамлар уйда бўладиган вақтга кўчирилганлигидан барча истеъмолчилар мамнун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!