Сўх туманига неча нафар қирғизистонлик келиб, даволангани маълум бўлди

Сўх туманига неча нафар қирғизистонлик келиб, даволангани маълум бўлди

Кеча, 13 май Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалгиларидан ўзгачароқ форматда бошланди –соҳа масъуллари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботи, Фарғона юзасидан таклифларини эшитишга кўпроқ вақт ажратилди.

Жумладан, Сўх ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром тумандаги вазият ҳақида маълумот берди. Сўнгги йилларда Сўх туманида барча соҳалар кесимида ўсиш кузатилаётгани, масалан, биргина тиббиёт соҳаси бўйича Сўх туманига қўшни Боткен вилоятидан 840 нафар қирғизистонлик келиб, даволаниб кетгани таъкидланди. Мавжуд имконият ва талабдан келиб чиқиб, тиббиёт туризмини Сўхнинг янги ўсиш нуқтаси сифатида ривожлантириш режа қилинаётгани маълум қилинди. Бундан ташқари Сўхда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан янги соғломлаштириш марказлари қурилмоқда.

Шунингдек, Сўх ҳокими Президентга мурожаат қилиб, туманнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сўхлик ёшлар учун олий таълим муассасаларига кириш учун алоҳида квоталар ажратишни илтимос қилди. Давлат раҳбари олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга мазкур масала бўйича пухта ўйланган ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш топшириғини берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!